Profile Photo

HayotOffline

    • Profile picture of Hayot

      Hayot posted in the group Econo Sphere

      2 months, 1 week ago

      Қақшатаётган инфляция: Бензин, метан ва пропан, электр ва табиий газ, гўшт ва сут нархлари юқори даражада ўсгани қайд этилган

      Август ойида сезилган инфляция 13,6%гача кўтарилган (+1,2%).

      Нархлари кескин кўтарилгани қайд этилган товарлар орасида гўшт ва сут (сўралганларнинг 57%и), электр ва табиий газ (39%), бензин, метан ва пропан (34%) етакчилик қилган.

      Эслатиб ўтиш керакки, июнь ва июль ойларида сезилган инфляция маълумоти нархлари юқори даражада ўсган товар ва хизматларсиз тақдим этилган эди. Катта эҳтимол, айнан ёқилғи ва энергетикадаги сезилган мисли кўрилмаган нарх ўсишлари туфайли маълумотларни яширишга қўл урилган. Маълум бўлмоқдаки, июль ойида сўралганларнинг 48%и электр ва газ нархларининг кескин ўсганини қайд этишган. Марказий банк июнь ойи бўйича сўровларда нархлари юқори даражада ўсган товар ва хизматлар рўйхатини тақдим этиши керак.

      Августда энг юқори сезилган инфляция Тошкент вилоятида қайд этилган (15,4%). Айни шу ҳудудда сўралганларнингт 37%и 17%дан юқори инфляция юз берганини сезишган.

      2 млн.сўмгача ва 15 млн.сўмдан ортиқ даромад олувчилардан бошқа барча гуруҳларда сезилган инфляция ошган.

      Ask from FriendSpace AI
      Profile PhotoProfile PhotoProfile Photo +1 liked this

    Friends

    Profile Photo
    Asadbek
    @asadbek
    Profile Photo
    Mirkomil
    @mirkomil
    Profile Photo
    R-e-i
    @r-e-i
    Profile Photo
    Marjona
    @justmarjona
    Profile Photo
    Ismatulloh Bakhtiyorov
    @bakhtiyorov

    Media

    Groups