Profile Photo

HayotOffline

    • Profile picture of Hayot

      Hayot posted in the group Econo Sphere

      2 months, 1 week ago

      Энергетикада туб бурилиш ясалмаса, инфляцион таргетга етиб борилмайди

      Ўзбекистон энергетикаси энергетикани империалистик қурол сифатида кўрадиган шимолдаги моховларга қарам бўлиб қолаверар экан, бугунги кун ва шахсий манфаатлари билан яшайдиган, шимолдаги оғалари билан чатишиб кетган аномал энергетиклар бошқарувдан четлатилмас экан, бозорда соғлом рақобат асосий қоидага айланмас экан, 5 фоизлик инфляция туш бўлиб қолаверади.

      Август ойи якунлари бўйича инфляцион кутилмаларнинг пасайиш тренди тўхтаб, яна кескин ёмонлашган. Инфляция бўйича аҳоли кутилмалари 13,1%гача (+1,1%), бизнеснинг кутилмалари 12,5%гача кўтарилган (+1,3%).

      Сўралганларнинг аҳоли орасида 46%и, бизнес орасида 45%и ёқилғи ва энергия ресурслари қимматлашишидан хавотир билдиришган. Ўзи умуман, хавотир рўйхатидаги яна камида 5 та омил (коммунал хизматларнинг қимматлашиши, транспорт харажатларининг қимматлашиши ва хомашё нархларининг қимматлашиши, озиқ-овқатларнинг қимматлашиши, монополия ва нархларнинг сунъий равишда оширилиши) айнан қиммат энергетикага бориб тақалади.

      Яна шунингдек, иш ва пенсияларнинг ошиши ўтган ойда бизнес ва аҳоли учун тўртинчи хавотир омилига айлангани эътиборли.

      Ҳудудлар орасида энг юқори инфляцион кутилма аҳоли орасида доимий етакчи Тошкент шаҳрини қувиб ўтган Тошкент вилоятида қайд этилган (14,6%). Бизнес орасида кутилмалари энг пессимистик ҳудуд Жиззах вилояти (13,5%).

      Даромадлар қирқимида энг кам даромадлилардан (2 млн.сўмгача) бошқа барча тоифаларда инфляцион кутилмалар ёмонлашган.

      Тошкент ва Сурхондарёда ҳар учта сўралгандан бири 21%лик инфляция кутмоқда.

      Ask from FriendSpace AI
      Profile PhotoProfile PhotoProfile Photo +2 liked this

    Friends

    Profile Photo
    Asadbek
    @asadbek
    Profile Photo
    Mirkomil
    @mirkomil
    Profile Photo
    R-e-i
    @r-e-i
    Profile Photo
    Marjona
    @justmarjona
    Profile Photo
    Ismatulloh Bakhtiyorov
    @bakhtiyorov

    Media

    Groups